Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасининг тамал тошини қўйди
9 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олимпия шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Лойиҳа Хитойнинг “CAMC Engineering” компанияси билан такомилга етказилди.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан зиёд. Шаҳарча майдони 100 гектар. Бу ерда 10 минг ўринли енгил атлетика ва футбол стадиони, 6 та ёпиқ ва 7 та очиқ спорт иншоотлари, сув спорти саройи, велотрек, яккакураш, жамоавий спорт мажмуалари барпо этилади.
Мажмуа мусобақалардан сўнг бўшаб қолмайди. Кейинчалик бу ерда Спортни ривожлантириш вазирлиги, спорт федерациялари ва Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият кўрсата бошлайди. Мажмуаларда юртдошларимиз ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади.
Шарҳлар