Шавкат Мирзиёев олти нафар янги элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев олти нафар янги элчидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Ўзбекистон президентига Ҳиндистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчилари Смита Пант, Жанубий Кореянинг Фавқулодда ва мухтор элчилари Вон До Ёнг, Мўғулистон Дааданхуу Батбаатар, Германия Манфред Хютерер, Исроил Гидеон Лустиг ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Тойво Клаардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев хорижий дипломатик миссиялар раҳбарларини Ўзбекистонда расмий фаолият бошлагани билан табриклади.
Бугун, дунёда беқарор ва тез ўзгариб бораётган вазият шароитида элчиларнинг нафақат ўз мамлакатлари манфаатларини илгари суриш, балки халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган шарафли миссиясининг аҳамияти, тобора ортиб бормоқда, – дейилади хабарда.
Шарҳлар