Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушликлар тақдим этилишини билдирди
Қорақалпоғистон мактабларида 1-4 синф ўқувчиларига бепул тушлик тақдим этилади, деди Ўзбекистон президенти Нукусда ўтказилган сайловчилар билан сайловолди учрашувида. Бу ҳақда “Спутник” нашри “ЎзЛиДеП”га таянган ҳолда хабар беради.
Коррупцион ҳаракатларга йўл қўймаслик мақсадида давлат раҳбари масъул шахсларга вазиятни назорат остига олишни топширди.
Шунингдек, ушбу ташаббусни амалга ошириш учун ҳар йили давлат бюджетидан 100 млрд сўм маблағ ажратилиши қайд этилади.
Улашиш:
Шарҳлар