Шавкат Мирзиёев режа секин бажарилаётгани учун амалдорларни танқид қилди

Фото: пресс-служба президента

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда энергия ресурсларини тежаш бўйича режа секин бажарилаётганини танқид қилди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати

Видеоселектор йиғилишида жорий йилда 580 та мактаб, 169 та боғчанинг энергия самарадорлигини ошириш режалаштирилгани қайд этилди. Янги ижтимоий объектларни лойиҳалаштиришда энергия тежамкорлик бўйича қатъий талаб киритиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, иссиқ ойларда маъмурий ва тижорат объектларини совутишга қиш билан бир хил энергия сарфланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, корхона, савдо ва сервис биноларида энергия самарадорлиги бўйича техник шартларни ишлаб чиқиш топширилди, – дейилади хабарда.

Мутасаддиларга 1 мингта ижтимоий объектни куз-қиш мавсумига тайёрлаш топширилди. Жумладан, 251 та шифохона, 292 та боғча, 393 та мактаб ва интернат таъмирланади.

Президент тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг бу йил электр ва газни тежаш режаси қониқарсиз эканини, улар янада катта марра олиши шартлигини таъкидлади. Ҳар бир ҳокимга 1 тадан туманни танлаб, электр ва газ тежаш бўйича намуна қилиш топширилди. Ушбу туманларда бу йил 750 миллион киловатт электр ва 550 миллион куб метр газ иқтисод қилинишига эришиш муҳимлиги таъкидланди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.