Шавкат Мирзиёев Қувайт амирининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беряпти.
«Давлатимиз раҳбари Кувайт халқига ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирди», – дейилади хабарда.
Кеча, 16 декабрь куни Қувайт амири Наваф ал-Аҳмед ал-Жобир ас-Сабоҳ 86 ёшида вафот этганди. Шу сабабли мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилиниб, давлат муассасалари уч кунга ёпилган эди.
Бироз муддат ўтгач эса, Ҳукумат валиаҳд шаҳзода Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳни Қувайтнинг янги амири этиб тайинланганини эълон қилганди.
Шарҳлар