Шавкат Мирзиёев ва Иллҳом Алиев икки мамлакат санъат усталарининг биргаликдаги концертида иштирок этди

Фото: president.uz

23 август куни Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев рафиқалари билан биргаликда икки мамлакат санъат усталарининг концертида иштирок этдилар, дея хабар беради президент матбуот хизмати.

“Ўзбек ва Озарбайжон халқларини умумий тарихий илдизлар, ягона дин, ўхшаш маданият ва урф-одатлар боғлаб туради. Президентларнинг иродаси ва саъй-ҳаракатлари туфайли халқларимиз янада яқинлашди, давлатлараро муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди”, – дейилади хабарда.

Президентлар фармони билан, афсонавий хонандалар Фаррух Зокиров ва Пўлат Булбул ўғлига «халқ артисти» фахрий унвонлари берилди.

Концерт ўзбек ва озарбайжон халқларининг кўп асрлик дўстлиги, уйғун анъана ва қадриятларининг яна бир бор намоён этди.

Истеъдодли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқларда икки мамлакат маданиятларининг бойлиги ва ранг-баранглиги, шу билан бирга, муштараклиги ва ўзига хослиги мужассам бўлди..

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.