Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига киришди

Источник: пресс-секретарь президента

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига киришди ва қасамёд келтирди. Ҳозир давлат раҳбари инаугурация нутқи билан чиқмоқда, дея хабар беради президент матбуот котиби.

«Жонажон Ватанимиз тимсоли ва мустақиллигимиз рамзи бўлган давлат байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимизга, менга топширилган Президентлик Олий нишони ва байроғига юксак ҳурмат бажо келтираман».

Манба: президент матбуот котиби

Янги сайланган президент Конституция ва Қуръонга қўл қўйиб қасамёд матнини ўқиди:

«Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд қиламан».

Қонунга кўра, президент парламент палаталарининг қўшма йиғилишида қасамёд келтирган пайтдан бошлаб лавозимга киришган ҳисобланади.

Манба: президент матбуот котиби

Инаугурация Сенатнинг янги биносида (Ўзбекистон ТИВнинг собиқ биноси) ўтказилди. Маросим бошланишидан олдин Сенатнинг катта мажлислар залига илк бор шу йилнинг октябрь ойида тасдиқланган президент штандарти (байроғи) ва нишони олиб кирилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.