Шавкат Мирзиёев жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш ҳақида сўзлади
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга изоҳ берди.
“ “Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз”, – деди давлат раҳбари.
Кўчалар, маҳаллалар, ҳаёт том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши кераклигини таъкидлади.
Аввалроқ Тошкентда Аббосхон Хўжаев ва яна беш нафар гумондор қўлга олинган эди. 2017 йил сентябрь ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари “Тошкентда криминал авторитет номига даъво қилган” Хўжаевни ҳибсга олганди.
Улашиш:
Шарҳлар