Шавкат Мирзиёевни иккинчи “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” саммитида кутишмоқда
2 июнь куни Чўлпон-Ота (Қирғизистон) шаҳрида “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” иккинчи саммити бўлиб ўтади. Саммитда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Европа Иттифоқи президентлари, шунингдек, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари иштирок этади. Бу ҳақда Қирғизистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.
Томонлар икки минтақа ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилади, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашади.
Бундан ташқари, Қирғизистон президенти делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувларни ўтказади.
Биринчи саммит 2022 йил октябрь ойида Астанада бўлиб ўтган эди.
Шарҳлар