Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга амалга оширган ташрифи якунланди

Foto: Uza.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бокуга амалга оширган ташрифи якунланди. 12 ноябрь куни у БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича CОП29 саммитида нутқ сўзлаб, иқлим муаммоларини биргаликда ҳал этиш бўйича ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида Мирзиёев Европа Кенгаши раиси Шарл Мишел, Финляндия Президенти Александр Стубб, Европа тикланиш ва тараққиёт банки Президенти Одил-Рено Бассо, Ислом тараққиёт банки раҳбари Муҳаммад ал-Жассир каби бир қатор халқаро етакчилар билан учрашди.

13 ноябрь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида «яшил» энергияни ривожлантириш бўйича уч томонлама битим имзоланди. Шунингдек, Президент Илҳом Алиев билан учрашув ўтказилиб, биргаликда янги завод ишга туширилди.

Саммит давомида яна бир неча халқаро етакчилар билан мулоқотлар ўтказилиб, Ўзбекистоннинг CОП29даги миллий павилёни таништирилди. Ташриф якунида Президент Мирзиёев Тошкентга қайтди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.