Шавкат Мирзиёев ташриф билан Хоразм ва Қорақалпоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати ёзмоқда.

“Давлат раҳбари Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган”, – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.