Шаҳрихон туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумот

ФВВ Шаҳрихон туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида бирламчи маълумотни тақдим этди. 

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 23:30 да Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган Асака авторураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

“Зудлик билан айтилган манзилга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда. Ҳодиса жойига ФВБ раҳбарияти ва тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган. Вазият назоратга олинган”, – дейилади хабарда.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

Ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.