98 192 нафар шахсда тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган
“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида 98 192 нафар шахсда тегишли ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган ва шундан 88 570 таси ижобиий ҳал этилган, деб хабар берилмоқда Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида.
Хабарга кўра, “1 261 нафар шахснинг туғилиши қайд этилиб, 9 450 нафар шахсга туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилган ҳамда 6 503 та қонуний никоҳдан ўтмасдан бирга яшаётган шахсларнинг никоҳи қайд этилган”.
Шунингдек, 2 593 нафар шахснинг ўлими муддати вақти ўтиб қайд этилган ва 3 429 нафар шахснинг ўлими ҳақида такрорий гувоҳнома берилган. 7 973 нафар фуқарога эса ID-карта расмийлаштирилган.
Акция доирасида 23 274 та тадбиркорлик субъектлари ҳамда 17 865 та кўчмас мулк объектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.
Улашиш:
Шарҳлар