Шерали Жўраев номи абадийлаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон фаоллари билан учрашувда ўзбек қўшиқчилик санъати ривожида ўчмас из қолдирган Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий мукофоти совриндори, машҳур ҳофиз Шерали Жўраев номини барчамиз алоҳида ҳурмат билан эсга оламиз дея таъкидлаган.

Давлат раҳбари Андижон шаҳридаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш таклифини илгари суриб, “Бу мактаб Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилиб, грант асосида замонавий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади. Янги ўқув ва турар жой биноси, зарур инфратузилма объектлари барпо этилади, шунингдек, Шерали Жўраев бюсти ўрнатилади”, – деган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.