,

Шимолий Корея Япония томонга ракета отди

Фото: beztabu.net

Шимолий Корея 2024 йилда илк бор Япония томонга баллистик ракета учирди. Бу ҳақда Япония Мудофаа вазирлиги ва Соҳил хавфсизлик хизмати хабар беради.

“Мудофаа вазирлиги эҳтимолий баллистик ракета Шимолий Кореядан учирилганини маълум қилди”, — дея хабар беради Япониянинг NHK телеканали. Мудофаа манбалари Шимолий Кореянинг қисқа масофали ракета отганини тахмин қилинаётганини айтди. Ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушган бўлиши мумкин. Ҳозир вазирлик барча керакли маълумотларни тўпламоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.