Шимолий Корея ракетаси парвоз баландлиги бўйича янги рекорд ўрнатди

Foto: BBC

Шимолий Корея томонидан синовдан ўтказилган ракета баландлик бўйича янги рекорд ўрнатди, бу ҳақда Япония мудофаа вазирлиги маълум қилди. Ракета 7 минг километр баландликка етди. Ҳарбий шарҳловчи Иля Абишевга кўра, бундай юқори парвозлар амалий жанговар аҳамиятга эга эмас, аммо ракетанинг узоқ масофаларга етиб бориш имкониятини оширади. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.

Замонавий қитъалараро баллистик ракеталар одатда 100-120 км баландликда учади, бу баландликда ҳаво зичлиги кам бўлиб, юқори тезликни таъминлайди ва кўпчилик ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари уларни уриб туширишга қодир эмас. Минглаб километр баландликка, яъни экзосферага чиқиш ракетадан катта энергия талаб қилади, бу эса унинг учиш масофасини қисқартиради.

Шимолий Корея конструкторлари ана шундай катта баландликларда учишни давом эттирмоқда, чунки географик жойлашувига кўра, атрофини Хитой, Россия, Япония ва Жанубий Корея ўраб турибди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.