Шоҳсанам Тошпўлатова Паралимпия ўйинларида Ўзбекистонга 15-медални келтирди
Пара-сузувчимиз Шоҳсанам Тошпўлатова Токио-2020 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасининг 15-медалига муаллифлик қилди. Ҳамюртимиз 200 метрга масофага кечган комплекс сузиш дастурида бронза медалини қўлга киритди.
Тошпўлатова ўта муросасиз кечган финал дастурида маррага учинчи бўлиб етиб келди. Вакиламиз масофани 2:27.92 дақиқада сузиб ўтишга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, бу унинг учун Паралимпия ўйинларидаги учинчи медали бўлди. Ушбу спортчимиз Рио-2016 Паралимпиадасида 2 та бронза медалига эга чиққан эди.
Шу тариқа, мазкур Паралимпия ўйинларидаги медаллар сони 5 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронзага етди.
Улашиш:
Шарҳлар