Шофирконда вояга етмаган қиз билан содир бўлган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида назоратга олиниб, ўрганилмоқда.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида М.Ж. (1990-йилда туғилган аёл) жорий йилнинг 25-октябрь куни уйининг ошхонасида 2015-йилда туғилган қизи Б.А. нинг қўллари ва юз қисмига қизиган ошхона темир “капкири”ни босиб, қизи Б.А. га тан жароҳати етказганлиги аниқланган. Бу ҳақида Болалар омбудсмани ўз телеграм каналида хабар бермоқда.
Вояга етмаган қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда Б.А. туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, унга шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан М.Ж. га нисбатан ЖКнинг 126 (1) моддаси 3 -қисми (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилишини маълум қилади омбудсман
Шарҳлар