Энди Шохимардонга киришда жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти 24 соат ишлайди

Foto: DBQ

Мазкур янгилик Президент Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг 2024 йил 18 июль куни Тошкент шаҳридаги учрашувида эришилган келишувлар доирасида амалга ошди.

Қирғиз Республикаси Президентининг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи чоғида томонлар иккала давлат чегарасида жойлашган чегара божхона постларидан самарали фойдаланиш масаласини кўриб чиқишган эди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон ва Қирғизистон божхона ҳамда чегара хизмати раҳбарлари Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постлари фаолиятини биргаликда кўздан кечириб, янги божхона постларини ташкил этиш ва мавжудларидан самарали фойдаланиш, божхона постларида тирбандликларнинг олдини олиш борасида мавжуд имкониятларни таҳлил қилишди.

Якунда эса 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шохимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.

Эндиликда Шохимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлдилар.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.