Шоир Мансур Жумаев осилган ҳолда топилган

Фото: гугл

5 ноябрь куни ўзбек шоири Мансур Жумаев Тошкентдаги уйида осилган ҳолда топилган. Anhor.uz аввалроқ шоир Мансур Жумаев 33 ёшида вафот этгани ҳақида ёзган эди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz  нашрига маълум қилишича, Жумаев эрталаб соат 07:30 ларда ўз жонига қасд қилган, уни тиббий ёрдамни чақирган рафиқаси топиб олган.

Дастлабки экспертиза натижаларига кўра, ўлимга бўғилиш натижасида келиб чиққан юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги сабаб бўлган. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.