Шоир Мансур Жумаев вафот этди

Фото: гугл

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир, уюшма аъзоси Мансур Жумаев 33 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Марҳум 1991 йил 17 февралда Қашқадарё вилояти Миришкор туманида таваллуд топган. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетини тамомлаган. Шоирнинг “Оқ орзуларим”, “Ҳайрат қўшиқлари”, “Биз кутган фасл” номли шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърлари бир қатор тилларга таржима қилинган.

Шоирнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.