Шольц бугун икки йил ичида биринчи марта Путин билан телефон орқали суҳбатлашишни режалаштирмоқда — Bloomberg
Германия канцлери Олаф Шолц бугун Путин билан икки йил ичида илк телефон мулоқотини ўтказишни режалаштирмоқда. Bloomberg манбасига кўра, Германия канцлери жума куни Владимир Путинга қўнғироқ қилмоқчи. Бу қўнғироқ етакчилар ўртасидаги қарийб икки йил ичида амалга оширилган биринчи тўғридан-тўғри мулоқот бўлади.
11 ноябрь куни Шольц ARD телеканалига Путин билан “тез орада” телефон мулоқотини ўтказиши ҳақида гапирганди. У суҳбатни бошқа сиёсий етакчилар билан муҳокамадан сўнг ҳал қилишини қўшимча қилди.
Ўшанда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “ҳозирча суҳбатга тайёргарлик кўрилмагани, Москва ҳеч қандай сигнал олимаганини” айтганди.
1 октябрь куни Германиянинг Zeit газетаси Шольцнинг Путин билан суҳбати ноябрь ойида бўлиб ўтадиган G20 саммити олдидан бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилди.
Ўшанда немис томони ҳали қўнғироқни ташкил этиш бўйича сўров билан чиқмаганди. Шольц 2022 йилдан бери Украина иттифоқчилари коалициясидан Путин билан бевосита гаплашган биринчи давлат раҳбари бўлиши мумкин.
Аввалроқ Владимир Зеленский Россия вакилларини жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган иккинчи жаҳон саммитида кўришни исташини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ноябрь ойининг бошига қадар Украина «ғалаба режаси» нинг якуний версиясини тайёрлайди – у барча мамлакатлар, шу жумладан Россия учун ҳам очиқ бўлади.
Шарҳлар