Шри-Ланка президенти сайловда кўпчилик овозга эга бўлишдан умид қилмоқда
Шри-Ланка президенти Анура Кумара Диссанаяке ўз партияси — Жанатҳа Вимуктҳи Перамуна (ЖВП) учун парламентда аниқ кўпчилик овозга эга бўлишни умид қилмоқда. Бу муддатидан олдин бўлиб ўтаётган сайлов янги президент лавозимга келганидан кейин орадан атиги етти ҳафта ўтиб ўтказилмоқда. Президент коррупцияга қарши курашиш ва мамлакат иқтисодий инқироздан сўнг барқарорликни тиклаш ваъдасини берган эди.
Собиқ депутатларнинг қарийб учдан икки қисми, жумладан, Ражапакса оиласидан бўлган таниқли аъзолар ҳам қайта сайланиш учун ўз номзодларини қўйишмаган. Сайлов натижалари жума куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Шри-Ланкада рўйхатдан ўтган 17,1 миллион сайловчидан фақат 60-65 фоизи овоз берган. Сайлов кузатувчилари овоз бериш жараёни тинч ўтгани ва сайловолди кампанияси суст бўлгани учун сайловчилар иштиёқи паст бўлганини таъкидлашган. Парламентдаги 225 ўриндан 196 тасига тўғридан-тўғри сайлов орқали депутатлар сайланади, қолганлари эса партияларнинг овозлари улушига қараб пропорционал тақсимланади.
Шарҳлар