Шу йилнинг 1-ярим йиллигида 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилди
2024 йилнинг 1-ярим йиллигида 800 нафардан ортиқ маҳкум касбга ўргатилиб, уларга сертификатлар берилдидеб хабар бермоқда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ахборот хизмати раҳбари.
Омбудсманга ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахслар ҳамда уларнинг яқин қариндошлари ва ҳимоячилари (адвокатлари) томонидан 1 271 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга камайган.
Мурожаатларнинг 483 таси почта алоқа хизмати, 22 таси сайёр қабул, 17 таси Омбудсман қабули, 200 таси фуқаролар қабули, 198 таси “Омбудсман қутиси”, 344 таси электрон тарзда ва 7 таси Омбудсманнинг “Ишонч телефони” орқали келиб тушган.
Омбудсман номига 2024 йил 1-ярим йиллигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахсларга нисбатан руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги юзасидан 95 та шикоят келиб тушган.
Шикоятларнинг 8 таси юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг хатига асосан юқори турувчи прокурорлар томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиши белгиланган.
35 таси эса ўтказилган хизмат текширувлари ҳамда прокуратура органлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра ўз тасдиғини топмаган.
Омбудсманнинг назорат хатига кўра, 1 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. 52 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
2024 йилнинг 1-ярим йиллигида Омбудсман ва Жамоатчилик гуруҳлари томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 452 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилган.
Мониторинг ташрифлари давомида 3,0 мингга яқин маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий ҳамда 1585 минг нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилган.
Шарҳлар