Шу йилнинг 1-ярмида “Uzbekistan Airways” жами 2 706 000 та йўловчиларга хизмат кўрсатган

Foto: Uzbekistan Airways

2024 йилнинг 1-ярмида “Uzbekistan Airways” томонидан халқаро йўналишларда жами 2 346 000 йўловчиларга, маҳаллий йўналишларда эса жами 360 000 йўловчиларга хизмат кўрсатилди, деб хабар бермоқда АЖ ахборот хизмати раҳбари Дилором Каимбаева.

2024 йилнинг 1-ярмида “Silk Avia” томонидан жами 3 277 парвоз бажарилиб, 168 798 йўловчига хизмат кўрсатилди.

  • Жорий йилнинг июнь ҳолатига кўра, қуйидаги йўналишлар бўйича авиақатновлар сони оширилди:
  • Тошкент-Термез-Тошкент ва Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида парвозлар сони ҳафтасига 16 тага;
  • Тошкент-Қарши-Тошкент ва Тошкент-Фарғона-Тошкент йўналишида парвозлар сони ҳафтасига 7 тага;
  • Тошкент-Навои-Тошкент йўналишида парвозлар сони ҳафтасига 5 тага етказилди.

1 июлдан бошлаб, ҳафтасига 7 маротаба Тошкент-Иссиқ-кўл-Тошкент йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширилмокда.

12 июлдан бошлаб Тошкент-Термез-Тошкент ва Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида парвозлар сони ҳафтасига, ҳар битта йўналиш бўйича 21 тага етказилади.

Зомин аэропортида учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиш ишлари якунлангани муносабати билан авиақатновлар қайта тикланиб, парвозлар ҳар куни Let L-410 ҳаво кемасида амалга оширилмоқда.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.