,

«Шунчаки ҳиссиётларга берилиб гапирди» – Захар Прилепиннинг партиядоши унинг сўзларига изоҳ берди

Сергей Миронов
Фото: РИА Новости

Справедливая Россия – за правду” (“Адолатли Россия – ҳақиқат учун”) партиясининг етакчиси Сергей Миронов партия ҳамраиси, ёзувчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни қўшиб олиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берар экан, “МДҲ давлатларининг суверенитетига ҳақиқий тажовуз” йўқлигини айтади. Прилепиннинг сўзлари – шунчаки ҳиссиётлар билан айтилган фикр.

Аввалроқ, Захар Прилепин “Россия сегодня” медиа гуруҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Россия Федерацияси келадиган муҳожирларнинг ҳудудларини РФ таркибига қўшиб олиш тарафдори эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу муҳожирларга рус тилини “бу ерда эмас”, балки “аллақачон, айтайлик, Ўзбекистонда” ўргатиш зарур.

Шундан сўнг, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов Прилепиннинг Тошкентда “чуқур хавотир ҳисси билан” қабул қилинган баёноти туфайли пайшанба куни мамлакат ТИВга чақирилди.

“Албатта, бизнинг МДҲ давлатлари (қўшниларимиз) мустақиллиги ва суверенитетига реал тажовузлар бўлиши ҳақида сўз бўлиши ҳам мумкин эмас”, – дейди Миронов.

Унинг сўзларига кўра, Прилепин мавжуд муаммо ҳақида шунчаки ҳиссиётларга берилиб гапирган.

“Шу боис, ростини айтганда, … бундай муносабат бўлгани мени жуда ҳайрон қолдирди. Бошқа томондан … яна бир бор айтаман – Захар ёзувчи. Ҳозир Захар жиддий суиқасддан кейин Россия гвардиясининг ҳарбий хизматчиси, подполковник. У онлайн режимда сиёсат билан шуғулланмайди. Сиёсатчи ҳар бир сўзи ҳар қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини тушунади. Лекин бу ерда у буни шунчаки ҳиссиётларга берилиб айтди», – дейди Миронов.

Шунингдек, у ёзувчининг сўзларига Ўзбекистонда ҳам, Россия ТИВда ҳам реакция  билдирилганидан ҳайратда қолганини айтади.

“Бу қандайдир сиёсий дастур эмас… масалан, партиямиз қўймоқчи бўлган қадамлар эмас… Бу шунчаки фикр… истеъдодли ёзувчи, юртимизнинг чинакам ватанпарварининг фикри. бошқа ҳеч нарса, – қўшимча қилади Миронов.

Бир кун аввал Россиянинг республикадаги элчиси Мальгинов Ўзбекистоннинг давлат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги Россияда ҳеч қачон шубҳа остига олинмаганини билдирди. Унинг таъкидлашича, Прилепиннинг баёноти фақат унинг субъектив фикри бўлиб, Россия Федерацияси раҳбариятининг расмий позицияси билан ҳеч қандай умумийлиги йўқ. Россияда Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги ҳеч қачон шубҳа остига олинмаган, дея қўшимча қилади элчи.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.