Швейцария кунлари: “Мен билан нафас ол”
“Мен билан нафас ол”. Швейцариялик рассом Аннабел Шнайдернинг «БРEАТҲE WИТҲ МE» иммерсив бадиий инсталяциясининг очилиши Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилган «Швейцария кунлари» тадбирининг асосий қисмга айланди. Инсталляция хотиржамлик ва фикрлаш учун қулай муҳит яратиш қобилияти билан дунё миқёсида тан олинган. БРEАТҲE WИТҲ МE швейцариялик мусиқачи Люк Оже томонидан яратилган овозли ландшафтлар билан тўлдирилган тинчлантирувчи оппоқ кичик оламни ўзида мужассамлаштирган. Шнайдернинг ижод намунаси ҳаво сифати ва Орол денгизи қуришининг оқибатлари каби муҳим экологик муаммоларни кўтарганлиги билан Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият касб этган.
Бу йилга “Сифат, инновация ва ишончлилик” шиори остида ўтаётган тадбир Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, маданият, санъат ва таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, Швейцариянинг 30 дан ортиқ компаниялари иштирокида учинчи марта ташкил этилмоқда.
Илгари Нью-Йорк ва Барселонадаги дизайн ҳафталикларида тақдим этилган ушбу инсталляция барқарор ҳаёт тарзига ўзига хос бадиий қарашни таклиф қилиб, онглилик ва барқарор ривожланиш масалаларини ўрганади. Инсталяция намойиши Швейцариянинг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан, Инесса Болтянская билан ҳамкорликда ташкил этилиб, 23-26 ноябрь кунлари Tashkent City Малл атриумида бўлиб ўтмоқда.
«Ушбу инсталляция, экологик муаммоларга дуч келган ҳудудларда осойишталикка бўлган универсал эҳтиёжни ифодалайди,» – деб тушунтиради мутахасис Инесса Болтянская.
Инсталляцияга ташриф буюрувчилар инклюзивлик, барқарорлик ва эркинлашув тамойилларини ўзида мужассам этган доимий ўзгарувчан маконнинг бир қисмига айланишлари мумкин. Ушбу «жонли» муҳит замонавий чақириқларга жавоб беришда санъатнинг кучи ҳақида эслатма бўлиб хизмат қилади. Қарийб беш кундан буён барча кўнгиллилар учун овоз терапияси сеанслари, медитатив амалиётлар, онг ва ички бирликка ҳисса қўшувчи иммерсив тажрибалар давом этмоқда.
Шунингдек, «Швейцария: Сифат. Инновациялар. Ишончлилик» кўргазмаси 26 ноябрь куни Ўзбекистон ва Швейцария ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган сув ресурслари ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, таълим, ва шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш каби мавзуларда семинарлар, бизнес сессиялар билан давом этади.
Швейцария кетма-кет 13 йил давомида Глобал инновациялар индексига кўра дунёнинг энг инновацион мамлакати бўлиб келмоқда , – деди Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский . “Ўзбекистон жадал ривожланар экан, инфратузилма ва хизматларга сармоя киритишда вақт ўтиши билан мустаҳкам бўлиб қоладиган ечимларга устувор аҳамият берилиши керак, бу Швейцария сифатининг ўзига хос белгиларидир. Швейцария кунлари бундай алмашинув учун платформани таклиф қилади.
Айнан шу куни Ҳятт Регенcйъда «Оқимга қарши» номли кўргазма очилади. Унда Швейцариянинг сув ресурсларини барқарор бошқаришга қўшган ҳиссаси намойиш этилиб, Ўзбекистоннинг сув хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалиги ҳамда Марказий Осиёдаги кенгроқ муаммоларни таъминлаш учун инновацион ечимлар берилади.
Шарҳлар