Ўзбекистон делегацияси ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этди
Бугун Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб тўрган Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ШҲТ ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида иштирок этди.
Учрашув Эроннинг марҳум Президенти Иброҳим Раисий Жаноби Олийлари ва Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён жаноблари хотирасига сукут сақлаш билан бошланган.
«Беларус ташқи ишлар вазири Сергей Алейник жанобларини Беларус Республикасининг ШҲТ оиласига тўлақонли аъзо сифатида қўшилиши бўйича барча тартиб-таомиллар муваффақиятли якунланди. Бўлажак саммитга тайёргарлик кўриш жараёнида ШҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор жиҳатлари ва соҳалар бўйича қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди», – дейилади хабарда.
Хусусан, иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик, транспорт-логистика, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлар юзасидан очиқ ва конструктив фикр алмашилган. Ўзбекистон ШҲТнинг минтақавий ва глобал миқёсдаги ролини янада мустаҳкамлаш, унинг улкан салоҳиятидан самарали фойдаланиш, айниқса, Ташкилотни кенгайтириш тарафдорлиги таъкидланган.
Шарҳлар