Си Цзиньпин Трамп билан ҳамкорлик қилишга тайёр, бироқ хавфлар ҳақида огоҳлантирмоқда

Фото: РБК

Перуда бўлиб ўтган APEC саммитида Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ президенти Жо Байденга Трамп президентликка қайтганида Хитой Вашингтон билан муносабатларда муаммосиз ўтишга тайёр эканлигини айтди. Си Хитой Қўшма Штатлар билан «барқарор ва соғлом муносабатлар» ўрнатилишини хоҳлашини таъкидлади, аммо агар давлатлар қаттиқ рақобатга киришса, бу икки томонлама алоқаларга зарар этказиши ҳақида огоҳлантирди.

Байден, ўз навбатида, Хитой билан муносабатларда ўз президентлиги даврида эришилган ютуқларни қайд этди. Бироқ Трамп аллақачон Хитой товарларига бож тўловларини 60 фоизга оширишга ваъда берган, бу эса келгусидаги ҳамкорликни мураккаблаштириши мумкин.

Бундан ташқари, Байден Хитой Россия мудофаа секторини қўллаб-қувватлаётганидан хавотир билдирди, бунда Си Пекин Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканини эслатди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.