Сифати кафолатланмаган дори воситалари қўлга олинди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор вакиллари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига ва муомаласига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатини фош қилишди. Бу ҳақда бошқарманинг матбуот хизмати ёзмоқда.

«Ўзбекистонга ўтиш учун “С.Нажимов” чегара божхона постига фуқаро бошқарувидаги кириб келган юк автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автотранспорт воситасининг салон қисмининг ётоқхона остига жойлаштирилган юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган хамда оғзаки сўровда тақдим этилмаган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 200 млн сўмлик жами 10 340 дона хеч қандай хужжати бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз!!! Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида «Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида» Қонунига мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар  томонидан амалга оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.