Сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Хоразм вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш шуъбаси ходимлари томонидан вилоят ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро ўзининг яшаш уйи ва ёрдамчи ҳўжаликларида умумий қиймати 1 855 076 000 сўм бўлган, турли номдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини Вазирлар Маҳкамасининг 185-сонли Қарори талабларига зид равишда, юқори ҳароратли, сақлаш талабларига жавоб бермайдиган шароитларда кейинчалик сотиш мақсадида сақланиб келаётганлиги аниқланди.
Кўздан кечириш жараёнида айрим дори воситаларининг қадоқлари ва ўрамларида кўрсатилган яроқлилик муддатлари эски эканганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаларига биноан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, юқоридаги дори воситалари вақтинчалик сақловга олинган.
Шарҳлар