Сифатсиз алкоголь маҳсулотларини сотаётган шахслар қўлга тушди

Фото: Департамент

Тошкент вилоятида фуқаро А.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 10 турдаги жами 82 дона спиртли ичимликларни фуқаро С.Х.га 3 400 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

«Ғиждувон туманида “S.D.” оилавий корхонасининг савдо дўконида 19 турдаги жами 1 956 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳамда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланган ва маҳсулотлар далил сифатида олинди», – дейилади хабарда.

Сардоба туманида эса “B.X.” МЧЖ савдо дўконида 11 турдаги жами 220 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги фош этилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.