Сифатсиз маҳсулотлар сотаётган тадбиркорларга чора кўрилди
Ўзбекистонда савдо дўконларида сифатсиз маҳсулотлар аниқланиб, зарур чоралар кўрилди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси назорат тадбирларини ўтказиб, сифатсиз маҳсулотларни аниқлади.
Тадбирлар доирасида Наманган вилоятида, “Сардоба” бозорида назорат харидлари доирасида олинган пахта ёғи ва колбаса маҳсулотлари сифат меъёрларига жавоб бермаслиги аниқланган. Махсус комиссия сифатсиз маҳсулот сотган МЧЖларга нисбатан иш қўзғатди ва камчиликларни бартараф этишни талаб қилинган.
Қашқадарё вилоятида, йирик дўконлардаги озиқ-овқат маҳсулотлари текширилди. Сут ва сут маҳсулотлари техник регламент талабларига мос келмаслиги маълум бўлган. Комиссия тадбиркорларга тегишли кўрсатмалар берилган.
Фарғона вилоятида болалар ичимликлари ва идиш ювиш воситалари синовдан ўтказилиб, талабларга мос эмаслиги қайд этилган. Бунга жавобан корхоналарга иш қўзғатилиб, сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқариш тўхтатилган.
Шарҳлар