Сиёсий партиялар сайловолди ташвиқотининг этик қоидаларини имзолади
Пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган сайловолди ташвиқотини олиб боришнинг ахлоқий қоидаларини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжатни мамлакатдаги барча сиёсий партиялар раҳбарлари имзолади.
Мазкур қоидалар 2024 йил 27 октабрда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови олдидан сайловолди адолатли ва ахлоқий курашни таъминлашга қаратилган. Депутатликка номзодлар ва сиёсий партиялар учун сайловолди ташвиқоти 22 сентябрдан бошланади.
Бундай ахлоқий қоидаларни имзолаш халқаро амалиёт саналади. Ривожланган мамлакатларда бундай келишувлар сиёсий партиялар ва депутатликка номзодлар ўртасидаги ноҳақ рақобатнинг олдини олиш, адолатли рақобатни таъминлаш ва бир-бирига ҳурматни сақлашга хизмат қилади. Бу йилги Европарламентга сайловлар чоғида, шунингдек, бошқа бир қатор ривожланган мамлакатларда бўлиб ўтган сайловлар чоғида ҳам худди шундай келишувлар сиёсий партиялар томонидан имзоланди.
Шарҳлар