Сирдарё ёнида ноқонуний қум ва шағал қазиб олингани аниқланди

Фото: eco gov uz

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида Очамайли маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарёнинг қирғоқ зонасида ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олинган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар беради.

Мутахассислар томонидан рейд ташкил этилиб, дарёнинг чап қирғоғида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш факти аниқланган. Уни давлат рақами бўлмаган HOWO ва “ЗИЛ” юк машиналари ёрдамида олиб чиқиб кетишган.

Табиатга етказилган зарар 87,6 миллиард сўмни ташкил этган. Учта юк машинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатлар тегишли чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.