Сирдарё вилоятида 5 млрд 25 млн сўмлик табиий газни ўғирлаган цех фош этилди

Foto: departament

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиер шаҳри бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Й.З.” МЧЖ масъул шахслари “А.Жомий” МФЙ ҳудудидидаги ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ҳисоблагич приборларидан ташқари яширинча уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 5 млрд 25 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.