Сирдарёда фермер хўжаликлари сув насосларини электр тармоғига яширинча улади

Foto: Minenergy

Гулистон туманида “Б.Ғ.О.” фермер хўжалигига қарашли сув насосларини тармоққа электр ҳисоблагичсиз яширинча улаб, жами 88,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот  хизмати.

«Мирзаобод ва Ховос туманларида эса “С.Б.” МЧЖ ва “М.С.Ф.” хусусий корхонаси раҳбар шахслари электр ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш учун ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида жами 160 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлди», – дейилади хабарда.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.