Сирдарёда эркак аёлини уриб, сочларини олиб ташлади
Сирдарё вилоят ИИБ ахборот хизматининг билдиришича, жорий йилнинг 21 август куни Гулистон шаҳар навбатчилик қисмига Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Қ.Б. турмуш ўртоғи фуқаро Н.Э. (аёл) билан рашк оқибатида ўзаро жанжаллашиб қолганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.
Натижада эркак хотини танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган ва сочларини олиб ташлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Қ.Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 126 прим 1-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси хабарига кўра, жабрланувчи Н.Э. шифохонага ётқизилган. У белгиланган даволаш муолажаларидан сўнг аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштирилиб, мутахассислар томонидан тегишли ёрдамлар кўрсатилади.
Шарҳлар