Сирдарёда Мустақиллик байрами муносабати билан амалдорларни 348,5 млн сўмга «рағбатлантириш» режалаштирилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинадиган порталда Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган бўлиб, унда Мустақиллик байрами муносабати билан мансабдор шахсларни пул билан рағбатлантириш кўзда тутилган. Ушбу мақсадлар учун 348,5 миллион сўм маблағ йўналтириш режалаштирилган.
Мустақиллик байрами муносабати билан вилоят ҳокимлиги, Халқ депутатлари вилоят кенгаши котибияти, Сирдарё вилояти халқ депутатлари кенгашига сайловни ўтказувчи сайлов комиссияси ходимларини рағбатлантириш мақсадида маблағ ажратиш харажатларининг сметаси қуйидаги кўринишда:
Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 6 сентябрда якунланади.
Улашиш:
Шарҳлар