Сирдарёдаги ҳарбий омборда портлаш содир бўлди
22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлди, деб ёзади “Газета” нашри Мудофаа вазирлигига таянган ҳолда.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда аввалига ёруғлик пайдо бўлгани, бир неча сония ўтгач эса — баланд овоз ва кучли тўлқин тасвирланган видеолар тарқалган. Маҳаллий аҳоли ер силкинишига ўхшаш ҳолатни сезишганини айтишмоқда. Кўчаларда дарахтлар тебраниб кетган, ойна ва эшиклар очилган, кўплаб хонадонлар ва дўконларнинг ойналари синган, биноларнинг айрим конструкцияларига ҳам зарар етган.
Улашиш:
Шарҳлар