Сирдарёдаги ҳарбий омборда содир бўлган портлаш оқибатида 3700 дан ортиқ бино шикастланди
Шанба куни эрталаб ҳарбий омборхонада юз берган портлаш оқибатида 3700 дан ортиқ турар-жой ва нотурар бинолар вайрон бўлган Сирдаё вилоятида фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, якшанба куни тушдан кейин Сирдарё туманида зарар кўрган турар ва нотурар жой биноларига 10 минг квадрат метр ойна ва 4,5 мингдан ортиқ шифер етказилган.
«Ўтган бир сутка давомида зиён етган биноларнинг ярмидан ортиғи тўлиқ таъмирланди», — дейилади хабарда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Малик қишлоғидаги ҳарбий қисм ҳудудида жойлашган ҳарбий шаҳарчадаги бинолар ҳам портлаш пайтида зарба тўлқинидан қисман зарар кўрганини маълум қилади.
Ҳарбий хизматчилар бошқа идоралар ва хизматлар вакиллари билан биргаликда биноларнинг деразалари, эшиклари, шифтлари ва бошқа қисмларини таъмирлашга, шунингдек, жойларни шиша парчалари ва бошқа нарсалардан тозалашга жалб қилинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 16 нафар жабрланган киши ҳақида маълум қилади, улардан 7 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилган. Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасида «Газета.уз» нашрига “50-60 нафар жабрланган фуқаро” ҳақида хабар берилган, уларнинг аксарияти синган шишадан жароҳатланган.
Шарҳлар