Сирдарёга Хитойда ишлаб чиқарилган 8 та янги автобус олиб келинди

Президентнинг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–59 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Сирдарё вилоятига Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилаётган жами 40 дона янги автобуслар олиб келиниши режалаштирилган.

Вилоят аҳолисига сифатли жамоат транспорти хизматларини йўлга қўйиш, жамоат транспорти паркини янгилаш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Учлик Ишонч Савдо” МЧЖ томонидан Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган замонавий 8 дона YUTONG русумли автобуслар келтирилди.

Автобуслар паст полли, йўловчи сиғими катта, ногиронлиги бор фуқаролар учун пандуслар билан жиҳозланган, электрон табло ва электрон тўлов тизими (АТТО) қурилмалари ўрнатилган. Корхона томонидан жорий йил якунига қадар яна 12 дона янги автобуслар харид қилиш бўйича келишув шартномалари тузилмоқда.

Шунингдек, “Транс Имкон Сервис” МЧЖ томонидан ХХРда ишлаб чиқарилаётган замонавий турдаги 12 дона янги ZHONGTONG русумли автобуслар харид қилиш бўйича келишув шартномалари тузилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.