Сирдарёлик мактаб ўқувчиси тезкор шахматда жаҳон чемпиони бўлди
1-8 август кунлари Ўзбекистон мезбонлигида шахматнинг рапид (тезкор) ва блис йўналишлари бўйича 9 ёшдан 17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ҳамда 20 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 20 та мамлакатидан 269 нафар шахматчи ғолиблик учун дона сурмоқда.
4 июль куни мазкур нуфузли турнирнинг рапид йўналиши бўйича баҳслар якунланди. Сардоба тумани 18-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Баҳром Бахриллаев бу сиклда 9 имкониятдан 7 очко жамғарди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев ёш шахматчи билан телефон орқали мулоқот қилиб, ғалаба билан қизғин табриклади.
Маълумот ўрнида, Баҳром Бахриллаев 6-7 август кунлари ўтказиладиган блис йўналишидаги баҳсларда ҳам иштирок этади.
Шарҳлар