Энди ҳоким ёрдамчиси аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади
Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент раислигида булаётган йиғилишда ушбу туманда илк бор янги тажриба қилиниб, 19 та маҳалланинг ҳар бирига 1 тадан мини трактор, 4 тадан мото-культиватор олиб берилганлиги ҳақида маълумот берилди.
“Эндиликда ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси “1 сотих томорқадан камида 1-2 миллион сўм даромад” деган мезон асосида аҳоли учун бизнес режа ишлаб чиқади. Маҳалладаги агрономлар билан бирга олиб берилган техникалар ҳисобидан томорқа ерларини ҳайдаш ва экин экиш хизматларини кўрсатади”, – дейилади хабарда.
Кейнчалик бу техника бутун республикада оммалаштирилади ҳамда туманда экспортга кўмаклашиш учун корхона очилиб, уставига 1 миллиард сўм киритилади.
Бу корхона 4 минг хонадонга қовоқ, мош, ловия, розмарин, брокколи, тимьян уруғини етказиб, етиштирилган маҳсулотни сотиб олади ва экспорт қилади. Маҳаллада сотиб олишни йўлга қўйган экспортчи, тадбиркорларга эса 300 миллион сўмдан 1 миллиард сўмгача грант берилиши тўғрисида айтилди.
Шарҳлар