Сирдарёдаги лак-бўёқ омборида ёнғин юзага келди

Жорий йилнинг 1 июнь куни соат тахминан 21:35 ларда Гулистон шаҳар ҳудудида жойлашган лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин юзага келган.

ФВБга келиб тушган хабарга кўра, воқеа жойига зарурий ёнғин-қутқарув автомобиллари ва воситалари жалб этилган.

«Содир бўлган ёнғиндан бинонинг том қисми ҳамда бино ҳудудида бўлган иккита юк ташувчи автомобил қисман зарарланган. Ёнғин-қутқарув экипажлари томонидан ёнғин соат 23:35 да тўлиқ ўчирилган», – дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ёнғин бартараф этилиши Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан тўлиқ назоратга олинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.