Ситора Турдибекова африкалик рақибидан устун келди
Бокс бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Ситора Турдибекова (-57 кг) ҳам илк жангни муваффақиятли ўтказди.
У Конго Демократик Республикаси вакили Марселат Сакоби билан жангини ишончли тарзда ўз фойдасига ҳал қила олди ва иккинчи давра иштирокчисига айланди. Энди у 2 август куни икки карра жаҳон чемпиони, хитой таипейилик Ю-Тинг Линга қарши чорак финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Аввалроқ, Шарофиддин Болтабоев мезбон спортчини мусобақадан чиқариб юборганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар