Самарқандда Nexia-2 Сиёб каналига тушиб кетди (видео)
Самарқанд шаҳрида Nexia-2 автомашинаси техник носозлик юзага келганлиги сабабли рўл бошқарувини йўқотиб йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Сиёб каналига тушиб кетган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Ҳодиса 2024 йил 7 июль куни соат 13:30 лар атрофида Самарқанд шаҳар А.Жомий кўчасида юз берган.
Оқибатда тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Автомашинага моддий зарар етган. Транспорт воситаси ФВБ томонидан каналдан чиқариб олинган.
Ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар