«Сизларнинг дастингиздан бозорга ҳам бориб бўлмас эканда-да…»
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси қидирув шоъбаси ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги тадбир давомида қарздор ота бозор худудидан топилди.
Алимент тўлашдан қочиб юрган отани собиқ турмуш ўртоғи томонидан бозор худудига чақиртилиби, қидирув инспекторига ушлаб берилган. Шундан сўнг тузилган режа иш бериб қарздор ушланган.
Фуқаро МИБ ходимларига қарата «Сизларнинг дастингиздан бозорга ҳам бориб бўлмас эканда-да…» дея ўз эътирозини ҳам билдирган.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманларо судининг ҳал қилув қарорига кўра Ш. А дан ундирувчи Ш. С фойдасига 2 нафар вояга етмаган фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур суд варақаси Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ҳаракатлар олиб борилган.
Бироқ, ота масъулиятини унутиб, моддий таъминотдан бўйин товлаб юради. Унга нисбатан қидирув эълон қилинади. Боз устига қарздорлик эса 30.318.000 суммани ташкил этади. Фарзанд нима еб нима ичишини ҳаёлига келтирмаган ота тузилган режа асосида ушланиб, давлат ижрочисига топширилди.
Шарҳлар