Скутерлар учун божхона текширувидан 300 млн. сўм тежаб қолмоқчи корхона аниқланди
Фарғона вилояти Данғара туманида жойлашган корхона номига Хитойдан олиб келинган 2 турдаги двигател ҳажми 49 сантиметр куб бўлган “скутер” товарларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларацияси ҳамда юк кузатув ҳужжатлари асосида божхона кўригидан ўтказилди.
Товарларнинг кодига аниқлик киритиш мақсадида товарлардан намуна олиниб божхона экспертизаси тайинланди.
Ўтказилган божхона экспертизасининг таснифлаш қарорига асосан мазкур товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича кодлари нотўғри таснифланганлиги, яъни двигател ҳажмини 100 сантиметр кубга камайтириб кўрсатганлиги аслида скутерларнинг двигател ҳажми 149 сантиметр куб эканлиги аниқланиб, жами 300 млн. сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.
Ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар умумий қиймати 2 млрд. 100 млн. сўмлик 174 дона скутерлар вақтинча сақловга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар