,

Словакия бош вазири: Украина ўз ҳудудининг бир қисмини Россияга “бериши” керак

Роберт Фицо
Фото: УНИАН

Словакия Бош вазири Роберт Фицо Украина урушни тугатиш учун ўз ҳудудининг бир қисмини Россияга «бериши» кераклигини айтди. Бу ҳақда Politico нашри ёзади.

“Қандайдир муроса бўлиши керак… Нимани кутишяпти, россияликлар Қрим, Донбасс ва Луганскни тарк этишиними? Бунинг иложи йўқ”, – деди у.

Фицо, шунингдек, Россия пропагандаси ҳақидаги ривоятларни такрорлади ва Украина гўёки «мустақил ва суверен давлат эмаслигини», балки «АҚШнинг тўлиқ таъсири ва назорати остида» эканини айтди.

Россияпараст бош вазир ҳокимиятни декабрь ойида ўзининг чап қанот популистик Smer  партияси сентябрь ойидаги сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг эгаллаган. У Украинага қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатишга, унинг НАТОга потенциал киришига тўсқинлик қилишга ва Россияга қарши санкцияларга қарши туришга ваъда берди.

Аввалроқ Киев мэри Кличко Украина демократиядан узоқлашаётгани ва “нотўғри йўлдан кетаётгани, борган сари автократик бўлиб бораётгани”ни айтганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.